1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
24 июня, 12:36 1140 0

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёнинг энг яхши топ-10 талигига кирди

2020 йилда Ўзбекистон биринчи марта 100 тоннадан зиёд олтин қазиб олиб, дунё рейтингида Бразилия ва Мексика ўртасида 8-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёнинг энг яхши топ-10  талигига кирди
Фото: Иллюстрация
Қазиб олинган олтин миқдори бўйича Ўзбекистон дунёнинг энг яхши топ-10 мамлакати таркибига кириб, 8-ўринни эгаллади

Қайд этилишича, Ўзбекистон олтин ишлаб чиқаришни 2019 йилда 94,6 тоннадан 2020 йилда 101,6 тоннагача оширди.

Ушбу рейтингда биринчи ўринни 2020 йилда 368,3 тонна олтин ишлаб чиқарган Хитой эгаллади. Иккинчи ўринни Россия (331,1 тонна), учинчи ўринни Австралия (327,8 тонна) эгаллади. Кучли ўнликка АҚШ (190,2 тонна), Канада (170,6 тонна), Гана (138,7 тонна), Бразилия (107 тонна), Мексика (101,6 тонна) ва Индонезия (100,9 тонна) ҳам кирди.

Маълумотга кўра, Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик очиқ олтин кони – "Мурунтов" жойлашган бўлиб, у ерда феруза ва маргимушнинг улкан конлари мавжуд. Шунингдек, кўпгина геологларнинг фикрига кўра, ушбу кон дунёдаги энг катта олтин захираси бўлиши мумкин.

Жаҳонда олтин ишлаб чиқариш 2020 йилда 3478,1 тоннани (122,7 миллион унция) ташкил этганлиги таъкидланган. Сўнгги бир неча йил ичида изчил ўсиш кузатилганидан сўнг, бу рақамлар кетма-кет иккинчи йилда бир оз пасайиб кетди. Бунинг асосий сабаблари коронавирус пандемияси ва қидирув ишлари учун буджетни қисқартирилиши бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Kitco таҳлил маркази 2020 йилда олтин қазиб олинган конларнинг топ-10'талигини тузгани ва унда Навоий вилоятида жойлашган “Мурунтов” олтин кони биринчи ўринни эгаллани ҳақида хабар берган эдик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей