1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
24 июня, 11:29 520 0

Тошкент вилоятида гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди — видео

Наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.
Тошкент вилоятида гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди — видео
Фото: Видеодан кадр
“Гиёҳвандликка қарши курашиш” ойлиги доирасида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинди. 

Хусусан, Тошкент туманида сурхондарёлик 25 ёшли йигитнинг автомобилида 5 кг опий борлиги аниқланди. Ўрта Чирчиқ туманида эса бекободлик 30 ва 31 ёшли фуқаролар 492 гр гашишни 50 млн сўмга сотаётганида ушланди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида Cobalt автомобили тўхтатилганида, сурхондарёлик 34 ёшли йўловчида 3 кг 363 грамм опий борлиги аниқланди. 

Маълум бўлишича, ушбу ҳолатларнинг барчасида наркотик моддалар Тожикистон орқали контрабанда йўли билан олиб ўтилган.

Айни пайтда уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей