1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
24 июня, 11:03 354 0

Бу йил абитуриентлар танлаган 5 та йўналишидан грантга кирганида ўқиши мумкин

Абитуриентларга ОТМларга кириш танловида иштирок этиш бўйича қўшимча имконият яратилади.
Бу йил абитуриентлар танлаган 5 та йўналишидан грантга кирганида ўқиши мумкин
Фото: ЎзА
2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиши бўйича қўшимча имконият берилади. Бу ҳақда ДТМ Матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг учун абитуриентларга онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида танлов учун устуворлик сифатида “давлат гранти” ёки “давлат гранти ва тўлов-контракт”дан бирини танлаш имконияти яратилади.

Бунда абитуриент устуворлик сифатида:

"Давлат гранти"ни танласа – дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

"Давлат гранти ва тўлов-контракт"ни танласа – олдинги йиллардаги каби давлат гранти ва тўлов-контракт асосида танлаган таълим йўналишлари бўйича кетма-кет танловда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда абитуриентлар фақат танлаган йўналишлари кетма-кетлигида ОТМларга қабул қилинган. Яъни, абитуриент 1-йўналишга контракт, 2-йўналишга грантга кирган тақдирда, 2-йўналишни танланса, давлат гранти контракт шаклига ўзгартирилар эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей