1 USD = 10634.36 1 EUR = 12519.83 1 RUB = 144.08
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10634.36 1 EUR = 12519.83 1 RUB = 144.08
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
23 июня, 15:50 1111 0

Тошкентдаги бозорда сифатсиз гўшт сотилаётгани аниқланди

Сотувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентдаги бозорда сифатсиз гўшт сотилаётгани аниқланди
Фото: t.me/Department_uz
Бош прокуратура департаментининг Матбуот хизмати хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани Ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги "Эски жува" деҳқон бозорида текширув ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро Ж.Т. тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 72,5 кг сифатсиз мол гўшти маҳсулотларини сотиш билан шуғулланиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей