1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Туризм
23 июня, 11:17 248 0

Uzbekistan Airways Самарқанддан Истанбулга авиақатновлар сонини кўпайтирди

Авиқатновлар ҳафтасига уч мартта амалга оширилади.
Uzbekistan Airways Самарқанддан Истанбулга авиақатновлар сонини кўпайтирди
Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Uzbekistan Airways АЖ Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналишида ҳафтасига уч марттагача мунтазам қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, авиақатновлар душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Йўловчилар Самарқанд – Истанбул йўналишида авиачипталарни 2 млн 935 минг сўмдан, Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналишида эса авиачипталарни 4 млн 282 минг сўмдан бошлаб сотиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Туркиядан келувчиларга қўйилган карантин талабини бекор қилгани ҳамда Туркиядаги эпидемиологик вазият бироз барқарорлашгани туфайли авиарейсларга ҳам рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей