1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
23 июня, 10:02 378 0

Ўзбекистонлик дзюдочилар Олимпиадада илк бор 11 та медал учун курашади

Терма жамоа Олимпиада учун киритилган йўлланмалар бўйича ўз рекордини янгилади.
Ўзбекистонлик дзюдочилар Олимпиадада илк бор 11 та медал учун курашади
Фото: Дзюдо Федерацияси
Халқаро дзюдо федерацияси Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун эълон қилган якуний рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 10 вазн тоифаси ва илк бор аралаш жамоавий йўналишда медаллар учун курашиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон илк бор Олимпия ўйинларида 3 нафар дзюдочи қизлар ва аралаш жамоавий йўналишда иштирок этади.

Рейтинг якунига кўра, Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган спортчилар қуйидагилар:

Эркаклар:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев (8, рейтингдаги ўрни) ёки Диёрбек Ўрозбоев (27)
-66 кг: Сардор Нуриллаев (10)
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев (10)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев (7)
-90 кг: Давлат Бобонов (5)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов (14)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев (21)

Aёллар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова (12)
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева (64, қитъавий квота)
-70 кг: Гулноза Матниязова (23)

Изоҳ: -60 кг вазн тоифасида икки нафар дзюдочи лицензион ҳудудда рейтингни якунлашди. Якунда қайси спортчи иштирок этиши федерация ва мураббийлар штабининг қароридан сўнг аниқ бўлади.

Бунгача, Ўзбекистон Пекин-2008 (6 эркак ва 2 аёл) ва Рио-2016 (7 эркак ва 1 аёл) Олимпия ўйинларида 8 нафар дзюдочи билан иштирок этганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей