1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Оммавий
23 июня, 07:35 441 0

Тошкент вилоятида айрим йўллар 3 кунга ёпилади

Велоспорт-шоссе мусобақаси ўтказилаётгани сабаб айрим йўллар вақтинча ёпилади.
Тошкент вилоятида айрим йўллар 3 кунга ёпилади
Фото: Олимния қўмитаси
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе спорт тури бўйича ўтказиладиган "Федерация кубоги" мусобақасини ташкил этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш мақсадида "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 19 июнь кунидаги 19-10-136-F/21 сонли фармойиши эълон қилинди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 23-24-25 июнь кунлари соат 8:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 Бектемир ш. – Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. – Чорбоқ қўрғони автомобиль йўлининг 61-километридан (Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлга ўтиш жойидан) 73-километири оралиғидаги ("Бочка" номли савдо расталари бошланган жойгача) ва 4Р10 "Чорвоқ сув омбори халқа йўли"нинг 0+500 ва 81+700 оралиғидаги ("Фаровон", "Арбат", "Чинарис", "Ходжикент" кафелари атрофи) йўлда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.

Бўстонлиқ туманининг Чорбоғ қўрғони, Хумсон қишлоқларига ташриф буюрувчи фуқоролар 4Р11 Газалкент ш. - Қизилсув - Чорбоғ қўрғони орқали айланиб ўтишлари мумкин.

Шунингдек, Юсуфхона, Бурчумулла, Боғистон ва тоғли ҳудудлардаги бошқа қишлоқларга 4Р12 Бектемир ш. - Чирчиқ ш. - Ғазалкент ш. - Чорбоқ қўрғони автомобиль йўлининг 61-километридан 4Р6 Тошкент - Чирчиқ - Чимён автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш жойи орқали айланиб ўтишлари мумкин бўлади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей