1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
22 июня, 18:43 760 0

Сабзи нархи қачондан тушиши айтилди

Жорий йилда жами 2,3 млн тонна сабзи ҳосили олиш кутилмоқда. 
Сабзи нархи қачондан тушиши айтилди
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудларда баҳордаги совуқ об-ҳаво туфайли пишиши қарийб бир ойга кечиккан эртаки сабзи ҳосилининг йиғим-терим ишлари бошланганини маълум қилди.  

Қайд этилишича, оммавий терим ишлари июль ойининг дастлабки кунларига белгиланган. Бу бозорни янги сабзи билан тўлиқ таъминланишига ва ушбу сабзавот нархининг тушишига олиб келади. 

Аҳолининг сабзига бўлган 1 йиллик эҳтиёжи 800 минг тоннани ташкил этади. Етиширилган сабзи ҳосилининг қолган ҳажми экспорт ва қайта ишлашга йўналтирилади. Қиш-баҳор мавсумида аҳоли истеъмолини таъминлаш мақсадида 400 минг тоннадан зиёд сабзи захира қилинади.

Аввалроқ, сабзи нархи қимматлашгани сабаби айтилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей