1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
22 июня, 15:49 917 0

“Флешкани ютиб юборган” ҳокимлик вакилини ҳақорат қилганлар қамалди

Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
“Флешкани ютиб юборган” ҳокимлик вакилини ҳақорат қилганлар қамалди
Фото: Иштихон туман ҳокимлиги
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Иштихон деҳқон бозорида 14 июнь куни "Менинг юртим" телеканали мухбирлари ва Иштихон туман ҳокимининг матбуот котиби Илҳомжон Бобоев бозордаги ҳолатни ўрганиш вақтида 1992 йилда туғилган Н.О. ва 1988 йилда туғилган М.У. журналистлар билан бўлган ҳолатни, ҳамда ўртадаги вазиятни англамаган ҳолда И.Бобоевга нисбатан ноўрин ҳаракатлар содир этиб, ҳақорат қилган. Шунингдек, ҳокимлик ходимининг хизмат фаолиятига тўғридан-тўғри аралашган.

О.Н. ва У.М.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига кўра 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
 
Шунингдек, уларга нисбатан қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ҳар бир кунга энг кам иш ҳақининг 15 фоиз миқдорида давлат даромадига пул ундирилиши ҳам белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иштихон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари ''My5'' телеканали мухбири камераси ''флешка''cини ютиб юбормагани ҳамда ҳодиса ортидан унга хайфсан берилгани ва мухбирга нисбатан чора кўрилгани ҳақида хабар берган эдик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей