1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 июня, 15:50 758 0

Ўзбекистонда қатор интернет-нашрлари фаолияти сабаб жаримага тортилди

Kun.uz ва Azon.uz нашрларида эълон қилинган туркум диний материаллар бўйича маъмурий иш кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда қатор интернет-нашрлари фаолияти сабаб жаримага тортилди
Фото: UzNews.uz
Kun.uz интернет-нашрининг ўзбек бўлими 21 июнь куни соат 21.00 дан бери хабарлар жойлаштирмай қўйди. 

Маълум бўлишича, 21 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Kun.uz сайтида эълон қилинган қатор материаллар диншунослик экспертизасидан ўтказилмаганлиги билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилган. Интернет-нашр раҳбари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184-2-моддасида (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва БҲМнинг 50 баравари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Шунингдек, Azon.uz нашри ҳам 21 июнь куни соат 20.35 дан бери расмий каналларига хабарлар жойлаштирмаяпти. 

UzNews.uz мухбири Azon.uz нашри таҳририяти билан боғланди. Аниқланишича, туркум диний материаллар сабаб Azon.uz нашрининг 3 нафар ходими (ҳар бири БҲМнинг 20 баравари) ва нашр таъсисчиси (БҲМнинг 50 баравари) жами 26 млн 950 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Депутат Расул Кушербаев ушбу ҳолатни “сўз эркинлигига нисбатан бўлаётган салбий муносабатга қарши ноанъанавий норозилик кўриниши” дея баҳолади.  

Ҳолат бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ёки бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан расмий муносабат билдирилгани йўқ.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей