1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
22 июня, 15:08 503 0

Навоийда кондан ноқонуний олтин қазиётганлар захарланиб, вафот этди

Вилоят прокуратураси ҳолатга муносабат билдирди.
Навоийда кондан ноқонуний олтин қазиётганлар захарланиб, вафот этди
Навоий вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 нафар фуқаро “Олтинсой” тоғ тизмасидан тилла қуми қазиб олиш мақсадида бориб, чуқурликка тушишган.

Шундан сўнг, уларнинг 4 нафари “электродвижок”дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. Қолган 3 киши эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей