1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
22 июня, 08:38 627 0

Сурхондарёда Nexia-3 ва юк автомобили тўқнашувида ҳайдовчи ёниб, ҳалок бўлди — видео

ЙТҲга Nexia-3 ҳайдовчисининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши сабаб бўлган.
Сурхондарёда Nexia-3 ва юк автомобили тўқнашувида ҳайдовчи ёниб, ҳалок бўлди — видео
Фото: Видеодан кадр
Музработ тумани Дўстлик маҳалласидан ўтган йўлда тунда ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Shacman юк автомобилининг йўлига чиқиб кетган.

Тўқнашув оқибатида Nexia-3'да ёнғин чиққан ва ичида қолиб кетган ҳайдовчи ёниб кетган. 

Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Mercedes-Benz юк автомобилининг орқа томонига келиб урилганди. Lacetti ҳайдовчиси шифохонада вафот этганди.

15 июнь куни Жиззах шаҳрида Nexia ҳайдовчиси Shacman юк автомобилининг йўлига чиқиб кетиб, тўқнашув содир қилганди ва ҳодисада ўзи ва бир йўловчи воқеа жойида вафот этганди. Яна икки йўловчи шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей