1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Оммавий
22 июня, 07:52 928 0

Ўзбек-афғон чегараси вақтинча ёпилади

Фақат "Термиз-автойўл" чегараси орқали бир неча тоифадаги фуқароларнинг ҳаракатига руxсат берилади.
 
Ўзбек-афғон чегараси вақтинча ёпилади
Фото: АР
Ўзбек-афғон давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

ССВ ва қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига кўра, Афғонистонда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.

Қайд этилишича, Афғонистон фуқароларига туристик визалар бериш ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Фақат "Термиз-автойўл" чегараси орқали қуйидаги тоифадаги фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади:

- дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;

- халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;

- ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Афғонистон фуқароларига.

Шунингдек, "Термиз-автойўл" чегараси орқали Ўзбекистонга кириб келаётган шахсларда чегара ўтказиш пунктида фаолият юритаётган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган Ўзбекистон фуқаролари эса тегишли ҳудудда жойлашган махсус клиникаларга даволаш учун юборилади.

Таъкидланишича, коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган чет эл фуқаролари эса Ўзбекистонга киритилмайди.

Бундан ташқари, синов тариқасида Ўзбекистонга чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келган барча шахслардан, республика ҳудудига кириб келганларидан сўнг бир ҳафта ичида коронавирус инфекциясига ПЗР-тестини ўтказиш ва бунда тест харажатларини давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тизими жорий этилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей