1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
21 июня, 20:28 443 0

Scopus Mall – сиз ва автомобилларингиз учун янги форматдаги замонавий марказ

Ever Auto компанияси пойтахтнинг Учтепа туманида очиладиган энг йирик СКМларнинг бири – Scopus Mall тақдимотини ўтказди.

Scopus Mall – сиз ва автомобилларингиз учун янги форматдаги замонавий марказ

8 июнь куни Тошкентдаги Япон боғида пойтахтнинг Учтепа туманида қурилаётган энг йирик савдо-кўнгилочар марказларнинг бири – Scopus Mall тақдимотини ўтказилди. Савдо марказининг янги формати фақатгина Тошкент аҳолисини эмас, балки меҳмонларини ҳам ҳайрон қолдиради.

Тантанали тадбир жонли мусиқа, акробатлар, фаер-шоу, фуршет ва таниқли Фарруҳ Зокировнинг чиқиши билан ўтди.

Расмий тақдимот бошида сўз Учтепа тумани ҳокимининг ўринбосари Комилов Омилжон Умаржоновичга берилди ва у лойиҳага муваффақиятли ривожланишни тилади, шунингдек, мазкур лойиҳа раҳбарларидан бири, Ever Auto компаниясининг директори Маҳкамов Хуршид Холматович ҳам сўзга чиқди.

Шундан сўнг, меҳмонларга Scopus Mall қурилиш жараёнининг видео лавҳаси ва қурилиш тугаганидан кейин савдо-кўнгилочар маркази қандай кўринишда бўлиши тақдим этилди. Ушбу лойиҳанинг ўзгача хусусияти шундаки, у фақатгина дам олиш ва шопингни хуш кўрадиганлар учун эмас, балки автомобиль ишқибозлари учун ҳам идеал жойга айланади.

Scopus Mall лойиҳаси нима тақдим этади?

Умумий майдони 52 минг квадрат метр бўлган замонавий беш қаватли савдо маркази иккита блокдан иборат бўлади. А блокида дўконлар, Korzinka супермаркети, фудкорт, ўйин зонаси, болалар майдончаси, бизнес-офислар (салон, барбершоп, кимёвий тозалаш жойи), банк хизматлари нуқталари жойлашади.

Б блоки автомобиль маркази сифатида тақдим этилади ва у ерда автомобилни диагностикадан ўтказишдан ташқари, керакли эҳтиёт қисмларини харид қилиш имконияти ҳам бўлади. Шунингдек, ушбу бинода замонавий технологиялар билан жиҳозланган 720 ўринли ақлли автотураргоҳ жойлашади. Электромобиль эгалари учун эса қувватлаш станцияларига эга махсус турар жойлар ажратилади.

Тақдимот давомида меҳмонларга савдо марказининг планировкаси ҳақида батафсил айтиб берилди ва бўлғуси лойиҳа макети кўрсатилди.

Тошкентда ўхшаши бўлмаган ва савдо марказининг том қисмида жойлашадиган очиқ терраса меҳмонлар эътиборини тортди. Терраса ҳудудидаги яшил ўсимликлар ва столли ўтириш жойлари боғ муҳитини яратади. Чарчатадиган шопингдан сўнг, Scopus Mall'нинг бешинчи қаватига чиқиб, тоза ҳаво ва пойтахтга бўлган ажойиб панорама кўринишдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Б блокининг иккинчи томида эса пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун яна бир янгилик – ёзги автокинотеатр тақдим этилади. Очиқ осмон остида кино кўриш одатий ҳолатни хилма-хиллаштиради ва вақтингизни Голливуд фильмлари услубида ўтказиш имконини беради. Бундай услуб романтик кишилар ва янги ҳисларни сезишни истаганлар учун айни муддао бўлади.

Бўлғуси ҳамкорлар учун афзалликлар

Қулай жойлашув. Янги савдо маркази пойтахтнинг ривожланаётган жойларидан бири – Учтепа туманида жойлашади. Марказ «Чилонзор» метро бекати ва автобус бекатларидан пиёда етиб оладиган жойда бўлади.

Юқори ўтиш имконияти. 500 метр радиусда 25 минг аҳоли яшайди, бир километр узоқликда эса – 60 минг нафар киши. Кунига савдо маркази жойлашадиган жойдан тахминан 15 минг киши ва 12 минг автомобиль ўтади.

Янги Scopus Mall савдо-кўнгилочар марказида вақтингизни фақатгина хурсандчилик билан эмас, балки фойда билан ҳам ўтказиш имкони бўлади.

Scopus Mall – барчаси одамлар ва автомобиллар учун!

Ижара масаласи бўйича батафсил маълумот олиш учун +998 90 117 40 04 рақамига ва харид масаласи бўйича +998 91 790 40 04 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

E-mail: llc_ever_auto@mail.ru
Манзил: Учтепа тумани, КҲАЙ кўчаси, 25
Instagram: @scopus_mall

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей