1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
21 июня, 13:59 864 0

Юридик техникумлар ТДЮУга кириш дарчаси эмас — Адлия вазирлиги

Вазирлик юридик техникумлар битирувчиларининг мурожаатига муносабат билдирди.
Юридик техникумлар ТДЮУга кириш дарчаси эмас — Адлия вазирлиги
Фото: Адлия вазирлиги / Иллюстрация
Ижтимоий тармоқларда 2020 йилда киритилган ўзгартиришлар туфайли юридик техникум битирувчилари ТДЮУга кириш йўлланмасини олиш имкониятидан маҳрум бўлганликлари ҳақидаги аноним мурожаат тарқалди.  

Адлия вазирлиги ушбу мурожаатга изоҳ берди.  

Қайд этилишича, юридик техникумлар битирувчиларига йўлланмалар беришда хорижий тилни В2 даражасида билиш тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (IELTS 5,5 балл) талаби 2020 йил октябрида киритилган.

Бундан мақсад хорижий тилни билиш сертификатини жорий этишдан мақсад миллий ҳуқуқ тизимини янада ривожлантириш орқали юридик кадрларни халқаро майдонда рақобатбардошлигини таъминлаш эканлиги айтилади.

Шунингдек, суҳбатга кириш учун йўлланмаларни белгиланган тартибга мувофиқ барча битирувчилар эмас, балки улар жами сонининг 30 фоизи олиши мумкинлиги эслатилмоқда.

Бундан ташқари, йўлланмалар бериш бўйича махсус комиссиялар томонидан Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, ва Хоразм вилоятлари юридик техникумлари битирувчиларига тегишли йўлланмалар берилган. 

Вазирлик юридик техникумга ўқишга кириш мажбурий таълим эмаслигини эслатди.

“Юридик техникумларни ТДЮУга кириш дарчаси деб қабул қилиш тўғри эмас. Юридик техникумларнинг битирувчилари бугунги кунда ўз маълумоти билан бир қатор касб ва лавозимларда, хусусан нотариус ёрдамчиси, адвокат ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, Давлат хизматлари маркази мутахассислари, судья ёрдамчиси ҳамда давлат ижрочиси лавозимларида ишлашлари мумкин”, - дейилади вазирлик муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлигининг юридик техникумларига 11-синфни тамомлаган ўқувчилар ёки лицей ва коллеж битирувчилари ҳужжат топшириши мумкин.

Ўқиш муддати – 2 йил. Юридик техникумларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Тошкент давлат юридик университетига тест синовларисиз, суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей