1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
21 июня, 07:51 659 0

Тошкент метросида яна носозлик юзага келди

Ҳолатга метрополитен маъмурияти изоҳ берди.
Тошкент метросида яна носозлик юзага келди
Фото: railway.uz
Тошкент метросида келиб чиққан носозликка изоҳ берилди.

Метрополитен Матбуот хизматининг хабар беришича, кеча, 20 июнь куни соат 22:10 да "Чилонзор" йўналишининг "Олмазор" бекатидан "Бекат 1" томон ҳаракатни бошлаган машинист томонидан поездда носозлик аниқланган.

Йўловчиларни ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар "Олмазор" бекатида туширилган.

Қайд этилишича, носозликни аниқлаш мақсадида ҳаракат таркибидаги поезд электродепога жўнатилган.

Аввалроқ, метро билан боғлиқ муаммо сабаб йўловчилар поезднинг келишини 30 дақиқа кутиб қолишгани ҳамда Тошкентда кузатилган кучли шамол янги қурилган метро бекати томини учириб ташлагани ҳақида хабар берган эдик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей