1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
20 июня, 18:59 4790 2

“Ақлвой” телеканалида беҳаё кадрларни эфирга узатганлар жазоланди — видео

Бир неча кун олдин телеканал орқали мультсериалда "кийимсиз аёллар" қатнашган кадр эфирга узатилган эди.
“Ақлвой” телеканалида беҳаё кадрларни эфирга узатганлар жазоланди — видео
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда “Ақлвой” телеканали орқали намойиш этилган “Шахризода. Айтилмаган ҳикоялар” ва “Арт-Одиссей” мультсериалларидаги 2 та лавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳолат юзасидан телеканал маъмурияти муносабат билдирди.

Муносабатда қайд этилишича, ушбу йўл қўйилган хато бўйича бутун канал ижодкорлари керакли танбеҳни олган. Улар яна бир бор “Болаларни уларнинг соғлигига зиён етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонун талаблари  билан таништириб чиқилиб, қонун бузилиши ҳолатларида интизомий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилган. Шунингдек, контент назорати кучайтирилиши учун қўшимча ходим ишга олинган.

"Афсус билан шуни тан оламизки, болаларда янгиликка интилиш, уларни жаҳон маданий мероси билан таништириш, атроф-муҳитни ўрганишга қизиқиш уйғотишга қаратилган контент танланганига қарамай, унинг ичида кичик ёшдаги болалар учун номаъқул бўлган саҳналар инсон омили сабаб эфирга узатилган. Келажакда юқоридаги каби хатоларга йўл қўйилмаслик учун дубляж билан шуғулланаётган компаниялар билан қўшимча келишувлар амалга оширилди. Энди уларга  маънавиятимизга зид бўлган лавҳалар ҳақида маълумот бериб туриш мажбурияти топширилади", - дейилади муносабатда.
 
Комментарии
  • Oybek Oblayev
    Oybek Oblayev 20 июня, 20:45

    qande beodobli

  • Oybek Oblayev
    Oybek Oblayev 20 июня, 20:45

    qande beodobli

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей