1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
20 июня, 12:20 994 0

Андижонда президент ташрифидан олдин экилган арчалар яна олиб кетилгани айтилди — видео

Вилоят ҳокимлиги арчалар нега кўчирилганига изоҳ берди.
Андижонда президент ташрифидан олдин экилган арчалар яна олиб кетилгани айтилди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда президентнинг Андижонга ташрифидан кейин экилган арчалар қайтиб олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳолат бўйича Андижон вилояти ҳокимлиги изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳодиса шаҳар ободонлаштириш бўлими томонидан ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган вақтга тасвирга олинган.

Ободонлаштириш ишлари олиб бориш жараёнида гулларга шикаст етмаслиги учун улар тасвирда акс этган автомашина ёрдамида соя-салқин жойга бир оз муддатга кўчириб турилган.

Йўлнинг 50 метр узунликдаги қисмида олиб борилган тадбир давомида экологлар тавсиясига кўра, қайта ўтқазилган кўчатларнинг янада ўсиб ривожланиши учун зарур агротехник шарт-шароит яратилган.

Айни пайтда арчалар яна ўз жойига қайта ўтқазилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей