1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
20 июня, 09:36 617 0

Андижонда Spark ҳайдовчиси инспекторни капотда “сайр қилдирди” — видео

Автомобиль капотига осилиб қолган ЙПХ ходими тахминан 50-60 метр масофадан кейин тушиб қолган.
Андижонда Spark ҳайдовчиси инспекторни капотда “сайр қилдирди” — видео
Фото: Видеодан кадр
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 19 июнь куни соат 19:30 ларда Андижон шаҳри Бобур шоҳ кўчасида Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходими Б. Комилжоновнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланишда давом этган. 

Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг устига автомобилни бошқарган. Автомобиль капотига осилиб қолган И. Бобобеков тахминан 50-60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.

Ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб ҳодиса жойидан кетиб қолган. ЙПХ ходими ҳолат бўйича билдирги орқали раҳбариятга маълум қилган. Ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.

Жорий йил январида Тошкентда Nexia ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотда "сайр қилдирганди".

Бухорода ЙПХ ходимини Tiko капоти устида “сайр қилдирган” ҳайдовчи 15 суткага қамалганди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей