1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
19 июня, 14:06 448 0

"Ўзбекнефтгаз" инглиз тилини юқори даражада биладиган талабаларнинг шартнома пулларини тўлаб беради

Бунинг учун талабалар нефть ва газ йўналиши бўйича ўқишга кирган бўлишлари керак.
Фото: "Узбекнефтгаз"
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги самарқандлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда бошқарув раиси аввало ёшларга оид давлат сиёсатининг негизи ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш эканлигини айтиб, ҳар бир ёш ўз келажагини ўзи яратиши, чуқур билим олган, изланган ва намунали хулқ-атворга эга бўлганлар юксак марраларга эришишини таъкидлади.

Меҳриддин Абдуллаев карантин даврида Жамиятнинг 50 минг сонли аҳил жамоаси бир кун ҳам тўхтамасдан соҳа ривожи учун меҳнат қилгани, мамлакат равнақи учун ўз саломатлигини хатарга қўйганини алоҳида таъкидлаб, бу барчага ўрнак бўлиши лозимлигини қайд этди.

Ушбу мулоқот жараёнида, IELTS сертификатига эга бўлган ёшлар жорий йилда олий ўқув юртига тўлов-шартнома (контракт) асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлса, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан уларга беғараз ёрдам берилиши, олий ўқув юртини тугаллаганидан сўнг доимий иш ўрни билан таъминланиши маълум қилинди.

Шунингдек, учрашувда иштирокчи ёшларга тизимдаги корхоналар эҳтиёжи учун юқори салоҳиятга эга, чет тилларини мукаммал биладиган ёшлар учун белгилаб олинган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида фаолият юритаётган самарқандлик, жумладан, каттақўрғонлик ёшлар сўз олиб, бугунги кунда улар учун яратилган шароитлар ҳақида фикр билдиришди.

Ўз тенгдошларига эришган ютуқлари, бунинг учун нефть ва газ соҳасида билим олиш ва нуфузли корхоналарда ишлаш имкони барчада бор эканлигини таъкидлашди.

Учрашув кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиниб, қуйидагилар бўйича қарор қилинди.

• Инглиз тилини мукаммал билган, нефт ва газ соҳаси бўйича ўқишга кирган ёшларнинг шартнома маблағлари тўлаб берилади;

• Каттақўрғонлик ёшларнинг талаб ва истакларига кўра, бир неча кун давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирилади;

 • Каттақўрғонда ёшларнинг муаммолари ва қизиқишлари мунтазам ўрганиб борилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида тадбирлар ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, ёшларнинг ахборот технологиялари, спорт соҳаларига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви Раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан компьютер жамланмалари, телевизор ва спорт анжомлари топширилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила фарзандларига тикув машиналари ва бошқа турдаги совғалар берилди.

Бошқарув раиси учрашув оҳирида бу сўнгги учрашув эмаслигини таъкидлаб, барча ёшларни ҳам маънан, ҳам руҳан доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев қашқадарёлик, жиззахлик, фарғоналик ёшлар билан ҳам очиқ мулоқот ўтказади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей