1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
19 июня, 09:54 735 0

Ўзбекистонда “Андижон музқаймоғи” бренди ва сотув аравачаси расман патентланди

Ушбу маҳсулот ишлаб чиқарувчиси Тошкентда рейд давомида аниқланган сифатсиз музқаймоқлар уники эмаслигини айтди.
Ўзбекистонда “Андижон музқаймоғи” бренди ва сотув аравачаси расман патентланди
Фото: Видеодан кадр
Тошкентда “Андижон музқаймоғи” лаборатория текширувидан ўтказилганида 1 тоннадан ошиқ маҳсулот соғлиқ учун хавфли бўлиб чиққанди. Лаборатория текширувида музқаймоқ таркибида ичак таёқчаси қўзғатувчиси ва стафилококк ауреус қўзғатувчиси аниқлангани ҳақида хабар бергандик.  

“Андижон музқаймоғи” эгаси Ҳикматилло Мадраҳимов Bu kun кўрсатувига берган интервьюсида сифатсиз чиққан музқаймоқ уники эмаслигини маълум қилди. 

“Тадбиркорлик рўйхатида йўқ одамлар ҳам уй шароитида ишлаб чиқариб, сотишяпти. Рейдларда тушган музқаймоқларда бизнинг маҳсулотимиз йўқ эди”, - дейди тадбиркор.

“Андижон музқаймоғи”ни патентлаган тадбиркор Ҳикматилло Мадраҳимов муаммога янгича ечим топганини айтди. 

“Ҳар бир бизнесда рақобат бор. Нима қилсак, мижозларимиз брендимизни кўриб, сотиб ололади деган мақсадда янги аравачалар ишлаб чиқардик. Бу аравачаларни ҳам “Андижон музқаймоғи”га ўхшаб патентладик”, - дейди 50 нафар ёшларни иш билан таъминлаган тадбиркор. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида тез орада ҳақиқий “Андижон музқаймоғи” сотиладиган 40 та аравача етиб келади.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей