1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Оммавий
18 июня, 19:57 565 0

Ўзбекистонда интернет тезлиги ошиши кутилмоқда

O‘zbektelekom аҳолига симли интернетга уланиш тизимини яҳшилайди. 
Ўзбекистонда интернет тезлиги ошиши кутилмоқда
O‘zbektelekom бош директори ўринбосари Алишер Зуфаров иштирокида Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида O‘zbektelekom АК брифинги бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлигини самарали захиралаш мақсадида, O‘zbektelekom АК модернизация ишларини олиб бормоқда ва ушбу ишлар доирасида мавжуд 1 200 Гбит/с тезлик 3 200 Гбит/с гача оширилади.

Маълум қилинишича, айни пайтда зарур ускуналар олиб келинган ва жорий йилнинг 3-чораги охирига қадар монтаж ва ишга тушириш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, брифингда маҳаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ҳақида ҳам сўз юритилган.

Унга кўра, аҳолига симли кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этишни ривожлантириш мақсадида 2021 йил O‘zbektelekom АК томонидан қўшимча равишда яна 1 миллиондан кўпроқ порт ўрнатиб, уларнинг умумий сони 3,3 миллионга етказиш режалаштирилган. Шу тарзда бутун мамлакат бўйлаб янада кўпроқ аҳоли учун юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланиш ва уланиш имконияти яратилади.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей