1 USD = 10634.36 1 EUR = 12519.83 1 RUB = 144.08
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10634.36 1 EUR = 12519.83 1 RUB = 144.08
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Оммавий
18 июня, 09:28 750 0

ID-карта ёки паспорт олишда суғурта тўлови олинишига изоҳ берилди

"Паспорт столлари''да Gross insurance'нинг суғурта полиси бўлмаса хорижга чиқиш паспорти ва ID-карталар расмийлаштирилмаётганлигига ойдинлик киритилди.
ID-карта ёки паспорт олишда суғурта тўлови олинишига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББнинг айрим миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида (паспорт столларида) суғурта полиси мавжуд бўлмаган тақдирда хорижга чиқиш паспорти ва ID-карталарни расмийлаштирмаётганлиги ёки буни рад этаётганлиги ҳақида  хабар тарқалган эди.  
 
Мазкур хабарга нисбатан Gross insurance компанияси мурожаат йўллади

Мурожаатда келтирилишича, ушбу суғурта маҳсулоти фақат ихтиёрий асосда, мижознинг розилигига кўра сотилади. Мазкур маҳсулот амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, хорижга чиқиш паспорти ёки ID-картани йўқотилиши ва шикастлантирилиши таваккалчиликларини қоплаб беради. 

Полис қиймати 50 000 сўмни ташкил этади, бунинг эвазига 10 йил давомида компания томонидан хорижга чиқиш паспорти ва ID-карталари эгаларига улар йўқотилиши ёки шикастлантирилиши муносабати билан 500 минг сўм доирасида харажатлар кафолатланган ҳолда қоплаб берилади. Яъни, ҳужжат йўқотилган ва шикастлантирилган тақдирда, компания ҳужжатларни қайта тиклаш харажатлари суммаси фуқарога Gross insurance'нинг суғуртаси ҳисобига қоплаб берилади. 
 
Қайд этилишича, фақат сўнгги 2 ой давомида ҳужжатлар йўқотилганлиги ёки шикаслантирилганлиги сабабли мижозлар мурожаат қилганлиги муносабати билан компания томонидан 50 млн сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилган. Айрим ҳолларда болалар хорижга чиқиш паспорти бетини тасодифан йиртиб юборган ёки бошқа ҳолларда қаҳва тўкиб юборилган, шунингдек барча карталар билан бирга ҳамён йўқотилиши ҳоллари ҳам учраган. 
 
Қулай шароитлар ва суғурта хизматларидан фойдалана олиш имкониятини яратиш мақсадида мазкур лойиҳа ИИВ ҳузуридаги ‘’Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматларини кўрсатиш маркази’’ Давлат унитар корхонаси билан биргаликда амалга оширилмоқда.  
 

“Ушбу хизмат фуқароларга ихтиёрий асосда кўрсатилаётганлигини яна бир бор эслатиб ўтган ҳолда ишонтириб айтамизки, билдирилган фикрлар албатта ўрганиб чиқилади ва тегишли чоралар кўрилади ҳамда сервис сифатини яхшилашда инобатга олинади’’, - дейилади мурожаатда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей