1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
17 июня, 14:42 347 0

Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси янгича тизимда баҳоланади

Янги тизимда спорт синовларини муваффақиятли бажарганларга 10 дан ортиқ имтиёзлар ва рағбатлантиришлар берилади.
Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси янгича тизимда баҳоланади
Фото: Юнусобод тумани ҳокимлиги / Иллюстрация
“Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан бошлаб аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади.

Қайд этилишича, aҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари ҳар йили бир маротаба ўтказилади. Бунда, спорт синовлари иштирокчиларига 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади.

Шунингдек, спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарганларга бир йил давомида қуйидаги имтиёзлар берилади:
  • Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини тўлаш ва муддатли ҳарбий хизматга юборишда устунлик;
  • 1 ўрин эгаларига “Темурбеклар мактаби”га синовларсиз кириш;
  • бепул тарзда кўп тармоқли тиббиёт муассасасида кўрикдан ўтиш;
  • умумий фойдаланишдаги транспортда бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоизлик чегирма бериш;
  • совриндорларнинг фарзандларини умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари ва ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштириш;
  • барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этиш;
  • ишга ёки ўқишга киришда жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон, синов, амалий машғулотларида устунлик бериш.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей