1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
17 июня, 13:59 1582 0

Самарқандда ҳайдовчиларнинг тортишуви оммавий жанжалга айланиб кетди — видео

Ҳодиса “Жигули” ва Captiva ҳайдовчиларнинг бир-бирларига йўл бермаслиги оқибатида келиб чиққан.
Самарқандда ҳайдовчиларнинг тортишуви оммавий жанжалга айланиб кетди — видео
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 16 май куни соат 22:30 ларда Ургут тумани Деҳқонобод маҳалласида “Жигули-ВАЗ 2106” ҳамда Captiva ҳайдовчиларининг бир-бирига йўл бермаслиги натижасида фуқаролар ўртасида жанжал чиққан.

Жанжалга автомашиналарда бўлган йўловчилар ҳам қўшилган. Оқибатда икки фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда жабрланувчиларнинг олган тан жароҳатлари бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей