1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
17 июня, 10:39 424 0

Тошкент шаҳрининг икки туманида ИИО ФМБга янги раҳбарлар тайинланди

Юнусобод ва Яшнобод туманларида ИИО ФМБга бошлиқлар тайинланди.
Тошкент шаҳрининг икки туманида ИИО ФМБга янги раҳбарлар тайинланди
Фото: Шермухамедов Абдумажид; Қаймходжаев Ойбек
Юнусобод ва Яшнобод туманлари Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Полковник Шермухамедов Абдумажид Мавлонович Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Шунингдек, Қаюмходжаев Ойбек Абдукаримович Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Юнусобод тумани ИИО ФМБга подполковник Исраилов Жаҳонгир Шокирович, Яшнобод тумани ИИО ФМБга эса подполковник Исаев Дониёр Хожиакбарович раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей