1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Оммавий
17 июня, 09:53 232 0

ОТМларга кириш имтиҳонларини онлайн трансляция қилиш учун махсус платформа яратилади

Бакалавриат ва магистратура имтиҳонларини жонли эфирда кузатишни таъминлайдиган imtihon.uz веб-платформаси ишга туширилади. 
ОТМларга кириш имтиҳонларини онлайн трансляция қилиш учун махсус платформа яратилади
Фото: ЎзА
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, ОТМдаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади. Жумладан,
  • ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;
  • ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;
  • нострификация тест синовлари. 

Қайд этилитшича, 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган imtihon.uz веб-платформаси ишга туширилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей