1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
16 июня, 18:27 604 0

''Флешка''ни ютиб юборган ҳокимлик вакилига ҳайфсан берилди

Ҳолат масъуллар томонидан ҳокимлик вакили ва мухбир иштирокида ўрганилди.
''Флешка''ни ютиб юборган ҳокимлик вакилига ҳайфсан берилди
Ижтимоий тармоқларда Иштихон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари ''My5'' телеканали мухбири камераси ''флешка''cини ютиб юборганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

2021 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда АОКА ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу ҳолат ўрганилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари ''My5'' телеканали мухбири Отажон Раббонақуловга ёнғин бўлган жой хавфли ҳолатда эканлигини инобатга олиб, ёниб кетган устунлар одамлар устига қулаши мумкин, деган хавотирда фуқаролар тарқалгандан кейин тасвирга оласизлар, деб ундан камерани ўчириб туришни сўраган. 

Натижада, ўртада келишмовчилик юзага келган. Аммо кейинчалик телеканал ходимлари барибир тасвирга олишни давом эттирган. 

Шундан сўнг, "My5'' телеканали мухбири камераси ''флешка''cини ҳокимлик Ахборот хизмати раҳбари ютиб юборганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича, ҳокимлик Матбуот котиби камера "флешка"сини олмаганлигини ва уни ютиб юбормаганлигини, бу гаплар асоссиз эканлигини билдирган. 

Маълумотга кўра, у журналистдан тасвирга олмаслигини сўраган. Ҳамда одамлар тарқалганидан кейин қайтариб бераман деб, операторга айтган ҳолда камерага тегинганини айтган. 

''My5" телеканали мухбири Отажон Раббонақулов ҳам бошида туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари тасвирга олишга қаршилик кўрсатганлигини, кейинчалик эса мухбир туман ҳокими ва бошқа бир қатор фуқаролардан интервью олганлигини, матбуот котиби билан бозор ҳудудини бирга (бошқа фуқаролар иштирокисиз) тасвирга олишганлигини билдирган. 

Бундан ташқари, камера "флешка"сини матбуот котиби ютиб юборганлигини ўз кўзи билан кўрмаганлигини, бошқалардан бу ҳақда эшитгани ҳамда ўзи тайёрлаган лавҳада ҳам ва бошқа нашр мухбирлари билан суҳбатда ҳам "флешка" ютиб юборилди деган сўзни ишлатмаганлигини баён этган. Камеранинг ишдан чиққанлиги важи бўйича эса айни пайтда фотокамера ишлаб турганлигини, бироқ, тасвир сифати бироз пастлигини (тасвирлар қорароқ) айтган.

Маълум бўлишича, Иштихон туман ҳокимининг 2021 йил 16 июндаги фармойиши билан Бобоев Илҳомжон Исоқовичга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилганлган.

''My5" телеканали мухбири Отажон Раббонақуловга эса телеканал мулкига зиён етказилганлиги важи бўйича асос мавжуд бўлган ҳолатда судга мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилган. 

Шундан сўнг, мухбир камера бузилганлиги ҳолати бўйича судга мурожаат қилмаслигини, даъвоси йўқлигини билдирган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей