1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
16 июня, 18:26 811 0

Сирдарёда 20 кишилик экстремистик гуруҳ ушланди

Улар Telegram орқали экстремистик ва террорчи ташкилотларни ташвиқот қилган.
Сирдарёда 20 кишилик экстремистик гуруҳ ушланди
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 16 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Telegram орқали экстремистик ва террорчи ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб, радикал ғоялар акс этган аудио ва видеоматериалларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган яширин гуруҳ қўлга олинди.

Ушбу жиноий гуруҳнинг Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳарларида яшовчи 20 нафар аъзоси қўлга олинди. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган. 

Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей