1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 июня, 16:11 272 0

Самарқандда “уста” ўқувчилар синфхоналарни таъмирлашда ихтиёрий қатнашгани айтилди

Вилоят ХТБ синфхоналарда таъмирлаш ишларини олиб борган ўқувчилар бўйича ўрганиш натижаларини маълум қилди.
Самарқандда “уста” ўқувчилар синфхоналарни таъмирлашда ихтиёрий қатнашгани айтилди
Фото: daryo.uz
Самарқанд вилояти Жобмой туманида мактаб ўқувчилари “устачилик” қилгани ҳақида хабар бергандик.  

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати ўрганиш натижаларини маълум қилди.  

Аниқланишича, Жомбой туманидаги 28-мактабда ёлланма ишчилар томонидан енгил таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 7-9 синфда ўқийдиган 6 нафар ўғил болалар таъмирлаш ишларига ёрдам бериш учун ота-оналарининг розилиги билан келган.

Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам фарзандини ўз розилиги билан ёрдам бериш ва ҳунар ўрганишлари учун юборганини тасдиқлашган. 

Тарқалган суратдаги 5 нафар ўқувчи қиз эса 11-синф ўқувчилари бўлиб, якуний давлат имтиҳонларининг баҳоларини билиш учун келганлиги аниқланди.

Мактаб директори ҳамда синф раҳбарлари ўқувчиларни таъмирлаш ишларига чақирмаганликларини маълум қилишган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей