1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
16 июня, 08:38 657 0

Жиззахда Nexia ва юк автомобили тўқнашувида икки киши вафот этди

ЙТҲга Nexia ҳайдовчисининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши сабаб бўлган.
Жиззахда Nexia ва юк автомобили тўқнашувида икки киши вафот этди
Фото: ИИВ ЙҲХББ
15 июнь куни соат 18:20 ларда Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтган 4R-36 автомобиль йўлида 26 ёшли Э.Қ. бошқарувидаги Nexia ҳамда 47 ёшли Д.Э. бошқарувидаги Shacman юк автомобили иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Nexia ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда, Nexia ҳайдовчиси Э.Қ. ва унда бўлган 34 ёшли йўловчи Д.Н. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Nexia’да бўлган бошқа йўловчилар – 11 ёшли А.С. ва 27 ёшли А.А.лар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей