1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
16 июня, 08:23 450 0

Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман — Вадим Aбрамов

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман — Вадим Aбрамов
Фото: ЎФА
Ўзбекистон МТЖ Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мухлислардан узр сўради.

“Саудия Aрабистонини табриклайман. Жаҳон чемпионатига йўлланма олишини тилайман. Бизнинг жамоани кўпчилик мухлисларимиз қўллаб қувватлашди. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман.

Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин. 

Биз Саудиянинг қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишини билардик. Шунга қараб қанотларни кучайтирдик. Лекин олдинга ўтиб кетиб биринчи ва иккинчи голларни қабул қилиб олдик. Рақибларимиз жуда осонлик билан дарвозамизга йўл топа олди”,
- деди Вадим Абрамов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ Саудия Арабистонига 0:3 ҳисобида ютқазганидан кейин 2022 йилги Жаҳон чемпионати билан хайрлашди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей