1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Бизнес
15 июня, 20:43 1082 0

Чорвоқдаги "пирамидалар" сотувга чиқарилди

Сотиш икки босқичда амалга оширилади.
Чорвоқдаги
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканини 8 та алоҳида лотларга бўлган ҳолда оммавий савдо жараёнлари бошланганини эълон қилди.

Қайд этилишича, давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан сараланиб, савдода қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади.

Иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Маълум қилинишича, савдонинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлар 2021 йил 15 июль соат 18:00 га қадар керакли ҳужжатларни Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим қилишлари керак.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей