1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
15 июня, 08:39 948 0

"Тонировка" нархи камайтирилиши кутилмоқда

Президент администрацияси томонидан бу борада тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Фото: Қашқадар вилояти ИИБ / Иллюстрация
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дониёр Ғаниев ва Баҳром Раҳмоналиев "тонировка" нархини пасайтириш бўйича 2-3 хил таклифлар тайёрлаб, ИИВга муносабат билдиришларини сўраб, депутатлик сўрови юборган. Бу ҳақда Дониёр Ғаниев Telegram-каналида маълум қилди.

Аниқланишича, ИИВ ушбу сўровга аниқ жавоб бермаган, бироқ тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент администрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли таклифлар билдирилган.

“Демак, яқин орада "тонировка" масаласи бўйича ижобий ўзгариш бўладиганга ўхшайди. Aвтомобиль ойналарини қорайтиришга доир чекловлар буткул бекор қилинишини кутмасам-да, лекин тонировка учун белгиланган нархлар сезиларли миқдорда пасаяди, деб умид қиламан”, - деб ёзади депутат.

Аввалроқ, Дониёр Ғаниев "тонировка" нархларини мавсумий пасайтиришни таклиф қилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей