1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
14 июня, 20:18 798 0

Самарқандда "газ заправка"да газовознинг портлаши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Ҳодиса суюлтирилган газ қуйиш шохобчаларининг бирида содир бўлган.
 
Самарқандда
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 14 июнь куни соат 17:40 лар атрофида фуқаро А. бошқарувидаги "ЗИЛ-138 ГБА СНГ"да Ургут туманининг Кенагас маҳалласи ҳудудида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасига газ тушираётган вақтида портлаш содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи ва газ шохобчасининг бир нафар ишчиси воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, портлаш сабабларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей