1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
14 июня, 16:13 1260 0

Президент ишдан олган вазир ўринбосари университетга директор бўлди

А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиалига янги директор тайинланди.
Президент ишдан олган вазир ўринбосари университетга директор бўлди
Фото: МТВ
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олимов Қаҳрамон Танзилович А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

У бунга қадар мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.  

Шавкат Мирзиёев ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказган йиғилишида фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Қаҳрамон Олимовни лавозимидан озод қилганди.

Эслатиб  ўтамиз, ушбу ОТМда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб “Мактабгача таълим”, “Махсус педагогика (Сурдопедагогика, Тифлопедагогика, Олигофренопедагогика)”, “Психология”, “Рус тилини ўқитиш назарияси ва методикаси” ва “Психология ва ижтимоий педагогика” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади. Филиалда ўқитиш грант ва шартнома асосида амалга оширилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей