1 USD = 10634.36 1 EUR = 12519.83 1 RUB = 144.08
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10634.36 1 EUR = 12519.83 1 RUB = 144.08
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
14 июня, 16:45 1386 0

Андижонда фуқаро танишини томоғидан пичоқлади

Воқеа ўзаро жанжал туфайли юзага келган.
Андижонда фуқаро танишини томоғидан пичоқлади
Фото: Видеодан кадрлар
Андижон вилояти ИИБ маълумотига кўра, жорий йилнинг 24 май куни соат тахминан 19:30 ларда И.И. Андижон шаҳар Бунёдкор маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида ўз таниши бўлган О.А. билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бел ва томоқ қисмига пичоқ билан зарба бериб, тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертизасининг маълумотига кўра, “чап бел соҳасида 1,5 см кирган, бўйин даҳан ости соҳасида ўткир жисм билан санчилган, кесилган жароҳати, баданида қонталаш ва шилинмалар” каби соғлиқни узоқ муддатга бузилишига олиб келадиган “ўртача оғир” тан жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир тан жароҳати етказиш) 2-қисми “м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича гумонланувчига айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей