1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 июня, 15:04 2397 0

Савияcиз ўқитувчига кўп маош беряпмиз — Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” ДП раиси ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлган таклифини асослаб берди. 
Савияcиз ўқитувчига кўп маош беряпмиз — Алишер Қодиров
Фото: Алишер Қодиров
“Миллий тикланиш” ДП раиси Алишер Қодировнинг халқ таълими тизимига ажратилаётган 10 трлн сўмдан 1,7 триллиони қурилишга йўналтирилаётганини айтиб, савиясиз ўқитувчига юқори маошни бергандан кўра, мактаб қурилишига кўпроқ инвестиция киритиш бўйича билдирган таклифи кенг танқидларга сабаб бўлди.

Партия раҳбари ушбу танқидларга изоҳ берди.

“Ўқитувчилик энг қиммат касб бўлиши керак. Бунга фақат рақобат билан эришиш мумкин. 

Савияли ўқитувчи кўп маош олсин, савиясизи ўқитувчиликдан кетсин. Педагогикада тасодифий одамларни ишлаши мураккаб операцияни тасодифий одам амалга ошириши билан бир хил. Фарқи, медицинада инсон, педагогикада авлод бой берилади”,
- дейди Алишер Қодиров.

Унинг қўшимча қилишича, тарбия ва таълимда йўл қўйилган хатоларни тузатиб бўлмайди. Бугун ўқитувчининг барча тоифасига маош оширилаётгани учун етарли миқдорда мактаб қурилмаяпти. 4 йилда 134 та мактаб қурилган, холос. Бир синфга ўртача 45 тагача бола тўғри келмоқда. Бунақа синфлар ва тасодиф ўқитувчилар билан янги авлод бой берилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей