1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Об-ҳаво
14 июня, 12:38 559 0

Ҳафта бошида тунги ҳароратнинг +15 даражагача пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада мазкур ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ҳафта бошида тунги ҳароратнинг +15 даражагача пасайиши кутилмоқда
Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uz
Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистон ҳудудидан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади.

Ҳарорат кечалари +15...+18 даражагача пасаяди, кундузи +32...+35 даража атрофида, жанубда эса +36...+38 даража бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида шарқий ботиқлик республика ҳудудидан силжийди, ҳарорат аста-секин кечалари +20...+23, кундузи +36...+39, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +40...+41 даражагача кўтарила бошлайди.

Республиканинг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 14 июнда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

14-15 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

14-15 ва 19 июнда шамол республика бўйича баъзи жойларда чангли бўрон билан секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей