1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 июня, 12:26 376 0

Миллий сертификат имтиҳонлари саволлари тарқалишида алоқамиз йўқ — ХТВ ва ДТМ

Қатор ҳудудларда $500-1000 га баҳоланган тест саволлари бўйича расмий муносабат билдирилди.
Миллий сертификат имтиҳонлари саволлари тарқалишида алоқамиз йўқ — ХТВ ва ДТМ
Фото: ДТМ / Иллюстрация
Сурхондарё, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ўқув марказларида абитуриентларга Миллий сертификат имтиҳонларининг тест саволлари $500-1000 атрофида сотилаётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.  

Халқ таълими вазирлиги ҳолат бўйича изоҳ бериб, тестларни жойларга етказиб бериш ёки тестни ташкил этишда вазирлик иштирок этмаганини маълум қилди.  

Қайд этилишича, тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тавсия қилинган мутахассислар иштирокида Давлат тест марказининг биносида тузилади.

Давлат тест маркази эса ўз расмий муносабатида тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқилгани ва тест синовлари ДТМ томонидан ҳудудларда ташкил этилиб, ўтказилганини маълум қилди.  

ДТМга кўра, тест саволлари Давлат фелдъэгерлик хизмати ходимлари томонидан тест синови ўтказиладиган биноларга махсус транспорт воситалари орқали махфийлик таъминланган ҳолда тест синови бошланишидан бир соат олдин етказилган. Тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг Давлат фелдъэгерлик хизмати ходимлари муҳрланган махсус қоплардаги тест материалларини ДТМ ходимларидан қабул қилиб олган ва барча материаллар ДТМга етказилган.

“Ижтимоий тармоқларда ёзилган мақолаларда келтирилган кимё фанидан тест топшириқларининг айримлари 11 май куни ўтказилган жараёнга тегишли бўлиб, 9 июнь куни ўтказилган имтиҳонда мазкур тест топшириқларидан фойдаланилмаган. Биология фани бўйича келтирилган тест топшириқлари ҳақиқатан ҳам 10 июнь куни ўтказилган тест синовларига оид. Бироқ у тест синови ўтказиб бўлинганидан кейин тест синовига кирган шахслар томонидан ёдлаб чиқилган саволлар асосида жуда кўплаб хатолар билан компьютерда терилганлиги, расмли тест топшириқларида расмларнинг келтирилмаганлиги аниқланди. Олинган охирги маълумотларга кўра, айрим ўқув марказлари томонидан “бу саволлар тушади” баҳонасида тайёрланган саволлар жамланмаси сотилганлиги маълум бўлди”, - дейилади ДТМ муносабатида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей