1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Медицина
13 июня, 21:44 461 0

Москвада 20 июнгача қатъий карантин чекловлари эълон қилинди

Корхоналар фаолиятига чекловлар кўйилиб, иш берувчилар томонидан ходимларнинг камида 30 фоизи масофавий ишлаш тизимига ўтказилади.
Москвада 20 июнгача қатъий карантин чекловлари эълон қилинди
Фото: ТАСС/Сергей Бобылев
Москва мэри Сергей Собянин 15 июндан 19 июнга қадар қатъий карантин чекловларини жорий қилди.

Москва шаҳрида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли 15 июндан 19 июнга қадар қатъий карантин чекловлари жорий қилинди. Бунда иш берувчиларга ўз ходимларининг камида 30 фоизини масофавий ишлаш тизимига ўтказиш тавсия этилмоқда.

 Қайд этилишича, 13 июндан бошлаб,

- ҳайвонот боғлари, фудкортлар ва болалар ўйингоҳларига ташриф буюриш;

- умумий овқатланиш объектлари (ресторанлар, кафелар, барлар), шунингдек тунги клублар, караоке ва бошқа кўнгилочар масканларнинг соат 23:00 дан 6:00 га қадар ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиши (етказиб бериш хизмати бундан мустасно);

- йирик истироҳат боғлари ва табиий ҳудудларда аттракционлар, болалар ва спорт майдончалари, ижара дўконлари ҳамда бошқа дам олиш ва кўнгилочар масканлар фаолияти тўхтатилади.

Маълум бўлишича, 13 июндан бошлаб Москва шаҳридаги иш берувчиларга қуйидагилар тавсия этилади:

- ходимларнинг камида 30 фоизи, шунингдек 65 ёшдан ошган ва сурункали касалликлари бўлган барча ходимларни масофавий ишлаш тизимига ўтказиш (эмланганлар бундан мустасно);

- ходимларнинг ишга келиш ҳолатларини камайтириш;

- вакцина олишни рағбатлантириш чораларини кўриш.

65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга саёҳат қилмаслик ва уйда қолиш тавсия этилмоқда. Москва шаҳрининг барча аҳолиси эса транспорт, жамоат жойлари ва корхоналарда санитария-эпидемиологик талабларга тўлиқ риоя қилишлари кераклиги қайд этилган.

Сергей Собяниннинг айтишича, май ойида кутилган мавсумий эпидемиологик “чўққи” июнь ойида кузатилмоқда ва ўтган ҳафта давомида шаҳардаги коронавирус билан боғлиқ вазият кескин мураккаблашган.

12 июнь кунидаги статистик маълумотларга кўра, Москвада 26 декабрдан буён биринчи марта кун давомида COVID-19 билан касалланганлар сони 6,7 мингдан ошган.

“Узоқ муддатли дам олиш кунлари касалланганлар сони ортиши ҳолати билан курашиш учун ёрдам беради, бунинг учун эса ҳар биримиз максимал даражада эҳтиёткор бўлишимиз керак. Ва, албатта, эмланишда биз янада фаолроқ бўлишимиз даркор. Биз ҳақиқий оммавий эмланишни таъминламагунимизча, шаҳарда доимо касалланиш ҳолатлари бўлади”, – дейди Собянин ўз блогида.


Маълумотларга кўра, ўтган ҳафтада Москва мэри ҳозирча шаҳарда локдаун жорий этиш режалари йўқ эканлигини айтган.

Коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани туфайли жамоат жойларида ҳимоя ниқоблари ва қўлқоп кийиш борасида назорат кучайтирилган эди. Шу билан бирга, Сергей Собянин хабар қилишича, касалланиш ҳолати янада оғирлашган ҳамда кўплаб беморлар реанимацияда ва ўпка сунъий шамоллатиш аппаратларига уланган ҳолда даволанмоқдалар.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей