1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
12 июня, 10:33 678 0

UzAuto Motors Тожикистонда автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди

Лойиҳанинг дастлабки босқичида 10 000 дона транспорт воситасини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
UzAuto Motors Тожикистонда автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди
Фото: UzAuto Motors / Иллюстрация
9 июнь куни Тожикистоннинг Бохтар шаҳрида Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форуми бўлиб ўтди.

Форумда UzAuto Motors АЖнинг енгил автомобилларини ишлаб чиқариш мақсадида UzAuto Motors Tadjikistan қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича битим имзоланган. 

Таъкидланишича, мазкур лойиҳа 2021 йилнинг 21 апрел куни Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири – Шерали Кабирнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган.

Унга кўра, 2021 йилнинг 5-7 май кунлари "Ўзавтосаноат" АЖ томонидан ишчи гуруҳ Тожикистонда бўлиб, ҳамкор "Алюмин Сохтмон" компаниясининг ишлаб чиқариш қувватини ўрганиб, қўшма корхона яратиш бўйича музокаралар ўтказган.

Умумий қиймати $2 млнни ташкил қилган лойиҳанинг дастлабки босқичида ишлаб чиқариш ҳажми 10 минг дона транспорт воситасини ташкил қилса, келгусида уни 35 минг донага ошириш режалаштирилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей