1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
12 июня, 09:40 1006 0

Uzbekistan Airways авиачипталар нархини 148 фоизгача қиммат қилгани аниқланди

Авиакомпания барча тарифлар ҳақидаги маълумотларни истеъмолчиларга тўлиқ етказмаган.
Uzbekistan Airways авиачипталар нархини 148 фоизгача қиммат қилгани аниқланди
Фото: UzNews.uz
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Uzbekistan Airways акциядорлик жамиятининг авиачипталар ва авиаташиш хизматлари ҳолати ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, авиакассаларда Uzbekistan Airways АЖ томонидан маҳаллий ва халқаро йўналишларда мавжуд барча тарифлар ҳақидаги маълумотлар истеъмолчиларга тўлиқ етказилмаган.

Шунингдек, Uzbekistan Airways АЖ томонидан Тошкент-Москва бир томонлама йўналишда чипталар “багажсиз эконом” синфида 131 евродан 211 еврогача, “эконом” синфида 145 евродан 335 еврогача, бизнес-синфда 642 евродан 862 еврогача этиб белгиланган бўлсада, авиакомпания томонидан арзон нархлардаги авиачипталар сотувга чиқарилмаган.

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида Uzbekistan Airways АЖ томонидан маҳаллий йўналишлар учун белгиланган нархлар бошқа давлатлардаги нархлардан қимматлиги, хусусан, авиакомпания томонидан белгиланган нархлар хорижий авиакомпанияларнинг нархларидан ўртача 36 фоиздан 148 фоизгача юқори эканлиги маълум бўлган.

“Тошкент-Урганч (учиш вақти 1 соат 15 минут) йўналиш бўйича “багажсиз эконом” синфидаги чипта нархи ўртача 41 евро этиб белгиланган. Ҳудди шу хизмат Россия Федерациясида (Санкт-Петербург-Москва – йўналиши 1 соат 30 минут) ўртача 27 еврони ташкил этади. Бундан кўриш мумкинки, Uzbekistan Airways АЖ томонидан парвоз учун белгиланган нарх 56 фоизга қиммат. Uzbekistan Airways АЖнинг ушбу йўналиш бўйича “эконом” синфидаги авиачипта нархи Қозоғистон Республикасидаги авиакомпаниядаги нархлардан 40 фоизга,  Туркиядаги авиакомпания нархларидан эса 146 фоиз қиммат эканлиги аниқланди” – дейилади хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей