1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
11 июня, 17:41 563 0

МБ банк карталари орқали хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 13 банкка санкция қўллади

Республиканинг бешта минтақасида мижозларга банк карталари орқали хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган.
МБ банк карталари орқали хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 13 банкка санкция қўллади
Фото: UzNews.uz
Марказий банк Матбуот хизмати хабар беришича, 13 та тижорат банклари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қоидабузарликка йўл қўйилган.

Жумладан, тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги муассасалари тўлов терминаллари билан таъминланганлиги, тўловларнинг қабул қилиниши ва банк карталаридан нақд пул маблағлари берилиши ҳамда терминал орқали тўловларни амалга ошириш ёки пул маблағини нақдлаштириш бўйича хизмат кўрсатилганда банк картаси эгасига ПИН-кодни мустақил теришга имкон яратиб берилган.

“Мазкур ҳудудларда айрим банк муассасаларида мижозларга банк карталари орқали хизмат кўрсатилишида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди ва бунга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк, Ипак йўли банки, Ипотека-банк, Қишлоқ қурилиш банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Савдогарбанк, Инфинбанк, Ҳамкорбанк, Миллий банк, Алоқабанк ва Туронбанк) белгиланган тартибда санкциялар қўлланилди”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей