1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
10 июня, 11:55 260 0

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга $100 млн ажратади

Ушбу маблағ Ўзбекистон мактабларида 7–11-синфларда STEM йўналишида таълимини ривожлантириш учун ажратилган.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга $100 млн ажратади
Фото: ХТВ
Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 100 миллион АҚШ долларилик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа доирасида мактабларда 7–11-синфларда STEM йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган. Жумладан,

STEM фанлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг амалдаги стандартларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологияларини ривожлантириш. 

Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Маълумотга кўра, лойиҳа 2020-2022 йилларда Ўзбекистон учун Мамлакат операцияларининг бизнес-режаси (CОБП), ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей