1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
9 июня, 20:36 270 0

Таниқли журналист, депутат Сафар Остонов вафот этди

У апрель-май ойларида коронавирусдан даволанганди.
Таниқли журналист, депутат Сафар Остонов вафот этди
Фото: ХДП
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист,  "Ўзбекистон овози" газетаси бош муҳаррири Остонов Сафар Остонович 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, у жорий йил апрель-май ойларида коронавирус инфекциясидан даволанган.

У 1999 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" унвони билан тақдирланган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳам эди.

Сафар Остонов 1948 йил 13 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган. 1972 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1971 йили Республика ёшлар газетасида мусаҳҳиҳ вазифасидан бошлаган. 1990−1996 йиллари "Спорт", "Ўзбекистон футболи" газеталарида бош муҳаррир, 1996−2002 йилларда Ўзбекистон президенти девонида етакчи консультант, бош консультант лавозимларида ишлаган.

2002 йилдан "Ўзбекистон овози" ва "Голос Узбекистана" газеталарида бош муҳаррир лавозимида ишлаган.

У 2019 йилги парламент сайловларида 63-Каттақўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқ демократик партияси депутати этиб сайланган. У Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан аъзо бўлган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей