1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
9 июня, 12:27 254 0

2 йил ичида 120 минг гектардан ортиқ ер ҳокимлар томонидан мақсадсиз берилган ёки талон-торож қилинган

Маъмурий судлар томонидан ерга оид туман ҳокимларининг 2500 дан ортиқ қарори бекор қилинган. 600 га яқин шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
2 йил ичида 120 минг гектардан ортиқ ер ҳокимлар томонидан мақсадсиз берилган ёки талон-торож қилинган
Фото: president.uz / Иллюстрация
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Раҳимов ерга оид туман ҳокимларининг минглаб қарорлари бекор қилинганини маълум қилди.

Мониторинг тадбирларида 2 йил давомида 120 минг гектардан ортиқ ер талон-тарож бўлганлиги ёки хокимларнинг мақсадсиз қарорларига асосан бериб юборилгани фактлари аниқланган.

“2 йилда прокурорларимиз томонидан 7500 дан ортиқ ерга оид қарорларни бекор қилишга оид протест киритилган. Маъмурий судлар томонидан ерга оид туман ҳокимларининг 2500 дан ортиқ қарори бекор қилинган”, - деган Ш. Раҳимов.

Шавкатжон Раҳимовнинг қўшимча қилишича, eрга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, уйи "снос"га тушганлар, ҳарбийлар ва бошқа имтиёзли, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ер эмас, пул берилади. Яъни имтиёзлар монетизация қилинади, давлат субсидия беради.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей