1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
9 июня, 11:23 302 0

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Spark устига реклама баннери қулади — видео

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ушбу ҳолатни ўрганаётганини маълум қилди.
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Spark устига реклама баннери қулади — видео
Фото: ИИВ ЙҲХББ
Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 12:00 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси 2-даражали йўлда 32 ёшли Spark ҳайдовчиси автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонида олиб борилаётган демонтаж ишлари сабаб реклама баннери автомобилнинг устига қулаб, зарар етказган

Маълумотга кўра, ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ. 

“Мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда. Ҳолат ўрганилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланади”, - дейилади ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарида.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей