1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
9 июня, 09:48 1051 0

Тошкентда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган эркак ўзи каналга чўкиб кетди

Шунингдек, 16 ёшли йигит Олмазор туманидан ўтган "Дамаши" каналида қўлини ювмоқчи бўлганида чўкиб кетган.
Тошкентда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган эркак ўзи каналга чўкиб кетди
Фото: Видеодан кадр
Zamon.uz информацион дастурида маълум қилинишича, дастлаб эркак "Бўзсув" каналида чўкаётган қизни кўрган. Шундан сўнг, уни қутқариш учун ўзини сувга ташлаган. У қизни қутқарган, аммо ўзи сувдан чиқа олмаган.

Хабарга кўра, бундан олдин ҳам бир нафар фуқаро Олмазор туманидан ўтувчи "Дамаши" каналида чўкиб кетган.

"Тошкент шаҳрида айрим чўкиш ҳолатлари бошқа вилоятларга нисбатан кўпроқ бўлади. Талабалар ва шу ерга ишлаш учун келган инсонларда ҳам чўкиш ҳолатлари учраб туради. Бунга сабаб, ҳудудни чуқурлик даражасини билмаслиги. Куни кеча Наманганда туғилган 16 ёшли йигит Олмазор тумани ҳудудидан ўтувчи "Дамаши" каналида қўлини ювмоқчи бўлганида, чўкиб кетганини кўрган фуқаролар ФВВга хабар берди. Ҳозирда ФВВ ходимлари томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда", - дейди ФВВ Матбуот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев.

Ҳозирда масъул ходимлар иштирокида қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей