1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
8 июня, 14:24 1305 0

Машинада ёниб кетгани айтилган шахс аслида тирик ва қотил бўлиб чиқди

Тошкентда яшовчи фуқаро қарз берувчилардан қутулиш мақсадида ўзини ўлдига чиқариш режасини тузган. Ўрнига бошқа фуқарони ўлдириб, ёқиб юборган.
Машинада ёниб кетгани айтилган шахс аслида тирик ва қотил бўлиб чиқди
Фото: UzNews.uz
Бош прокуратура Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 100% куйиб кетган жасад топилганлиги иши бўйича қўшимча маълумотларни маълум қилди.

Маълум бўлишича, ёниб кетган номаълум шахс мурдаси билан бирга Cobalt ҳам топилган. Номаълум мурда мазкур автомобилни ижара шартномаси асосида ҳайдаб юрган фуқаро Файзулло П. эканлиги тахмин қилинган. Аммо жиноят жойидаги ароқ шишасидан фуқаро Сергей С.нинг бармоқ излари аниқланган.

Олиб борилган тезкор суриштирувда ўлган деб тахмин қилинган Файзулло П. аслида тирик бўлиб, Оҳангарон шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланган ва ушланган.

Файзулло П. берган кўрсатмасида Cobalt’да Тошкент шаҳрида киракашлик қилиб юрганида айрим фуқаролардан $4,1 мингни алдаб олгани, қарзини қайтара олмагани сабабли нотаниш шахсни ўлдириб, ўзини ўлдига чиқариб қўрсатиш режасини тузганлигини билдирган.

Ф.П. 2021 йил 28 май куни Учтепа туманининг 20-мавзесида баклашка териб юрган Сергей С.ни кўриб, унга иш таклиф қилади. Унга ароқни ичириб, Сирдарё вилояти ҳудудидаги овлоқроқ жойга олиб келган ҳамда қасддан ўлдирган. 

Ҳозирда гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.  Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей